(+99871) 214-50-00
Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий 2
-A +A

You are here

Ангиография

Бўлим тарихи

Ангиография ва Рентгенэндоваскуляр жаррохлик булими ТТА 2-клиникаси структураси таркибига киради. Булим 1983 йилда 2-ТошМИ факультет ва госпитал жаррохлик кафедраси мудири Ш.И.Каримов рахбарлигида ташкил килинган. Булим очилишида Магамадов У.А., Осипов Н.Г., Ахтаев А.Р. лар катнашди, ва Ахтаев А.Р. 1-булим мудири этиб тайинланди. 1997-2009 йиллларда булимга Боровский С.П. рахбарлик килган. 2009 йилдан хозирги вактгача булимга Рахманов С.У. рахбарлик килиб келмокда.

ТТА клиникаларининг 20 дан ортиқ бўлимлари ва Тошкент шаҳри ва Республиканинг бошқа даволаш муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб илмий-амалий муносабат қилган ҳолда бўлим ходимлари кам инвазив эндоваскуляр даволаш усуллари интенсив ривожлантиришмоқда. Жумладан, РОИМ, шаҳар ҳамда вилоят онкодиспансерлари билан ҳамкорликда  жигарнинг бирламчи ва метастатик ўсмалари, ошқозон ости бези, бачадон, суяк ва бўғим ўсмалари бўлган беморларни рентгенхирургик даволаш технологиялари (регионар химиотерапия ва химиоэмболизация) интенсив ривожланмоқда, қатор клиникалар гинекологик бўлимлари, шунингдек, Республика Акушерлик ва гинекология маркази билан ҳамкорлик эса бачадон миомаси, турли этиологияли бачадондан қон кетишларни даволашда замонавий эндоваскуляр амалиётларни (бачадон артериялари эмболизацияси) жорий қилинишига имконият берди.

Ангиография ва РЭХ бўлимининг келажаги бор бўлган йўналишларидан бири бўлиб ЮИК да тож томирларни, СБМҚАЕ да уйқу артерияларини, висцерал артериялар патологиясида стентлаш, тромбоэмболик асоратлар профилактикасида кава-фильтрлар турли модификациялари самарасини баҳолаш, амалиётга билиар стентлаш, брахиоцефал ствол артерияларини стентлаш амалиётларининг жорий қилинишини ҳисобланади.

Ангиография РЭХ бўлимининг асосий вазифалари:

1)    Ургент беморлар учун кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи шошилинч патологиялари (ошқозон-ичак, қизилўнгач, ўпка гинекологик қон кетишлари, перитонит, ўткаир панкреатит), таянч-ҳаракат аппарати травмалари магистрал қон томирлари зарарланиши билан, ўткир тромбозлар, висцерал ва периферик томирлар эмболиялари, механик сариқлик каби патологияларга урғу берган ҳолда эндоваскуляр усуллар билан шошилинч диагностика ва даволашни ташкил этиш.

2)    Қуйидаги тоифа беморларга эндоваскуляр усуллар билан режали юқори малакали ва юқори технологик диагностик ва даволаш ёрдамини кўрсатиш:

  1. Хирургик – портал гипертензия, жигарнинг бўшлиқли ҳосилалари, билиар тизим касалликлари.
  2. Қон томир – аорта ва унинг тармоқлари сурункали окклюзион-стенотик зарарланишлари, артериовеноз оқмалар, қон томирлар аневризмалари, артериал гипертензия.
  3. Торакал – ўпкаларнинг сурункали носпецифик касалликлари, ўпка ва кўкс оралиғининг ҳажмли ҳосилалари.
  4. Урологик – буйракларнинг ҳажмли ҳосилалари, гематурия, буйраклар сили.
  5. Нейрохирургик – бош миянинг ҳажмли ҳосилалари, артерио-веноз мальформациялар, қон томир аневризмалари.
  6. Гематологик – гиперспленизм белнилари бўлган қон касалликлари.
  7. Ортопедик – суяк ва бўғим ўсмалари, чаноқ-сон бўғимлари асептик некрози, ревматоид артрит.
  8. Онкологик – кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи ва қорин парда орти соҳаси аъзолари ҳажмли ҳосилалари.
  9. Гинекологик – бачадон ўсмалари.
  10. Кардиологик – юрак ишемик касаллигида.

3)    Тиббиёт Академияси талабалари, магистрлари билан педагогик фаолият олиб бориш.

4)    Илмий-тадқиқот ишини олиб бориш илмий ютуқларни амалиётга жорий қилган ҳолда.

5)    Ҳам Ўзбекистондаги, ҳам хориж мамлакатлариги даволаш муассасалари билан режали ва шошилинч эндоваскуляр жарроҳлик масалалари бўйича илмий-амалий ахборот алмашиниш.

Бўлим 1-корпуснинг 8-қаватида жойлашган. 2 та амалиёт хоналари мавжуд бўлиб, улар  «Siemens» фирмасининг “Artis zee” (Германия) ва EcoRay (Корея Республикаси) каби янги замонавий ангиографик ускуналар билан таъминланган. Шунингдек, бўлимда замонавий реанимацион ва диагностик қурилмалар – тўшак олди мониторлар, инфузоматлар, нафас аппарати ҳам мавжуд.

1 йилда бўлимда 850 га яқин беморлар режали ва шошилинч даво оладилар.

 Операцион хона № 1

Операцион хона № 1

Операцион хона № 1

 Операцион хона № 2

Операцион хона № 2

 Бўлим ходимлари:

 Бўлим мудири, т.ф.н., Рахманов Собиржон Уринбаевич

 Шифокор-ординатор Джафаров Саидамир Мурадович

Шифокор-ординатор Хасанов Вали Рахматуллоевич

Бўлим ходимлари

Кафедра ходимлари:

Шошилинч ва абдоминал жарроҳлик патологияси бўйича консультант – кафедра мудири, т.ф.д., проф. Хакимов М.Ш.

Қон томир жарроҳлиги бўйича консультант – қон томир жарроҳлиги бўлими раҳбари, т.ф.д. Ирназаров А.А.

Бўлимда бажариладиган амалиётлар:

Қорин аортографияси

Оёқлар аортоартериографияси

Аорта равоғи ангиографияси, каротид артериография

Қўллар артериографияси

Целиакография, мезентерикография қайта портография билан

Тери жигар орқали холангиография

Селектив артериография

Буйрак усти бези флебографияси

Каваграфия ангиопульмонография билан

Буйраклар флебографияси

Чаноқ флебографияси

Фистулография

Коронарография

Тери жигар орқали холангиография холангиостомия билан

Буйраклар артериографияси, буйрак артерияларини стентлаш

Брахицефал артериялар ангиопластикаси ва стентлаш

Ёнбош артериялари, оёқлар артериялари ангиопластикаси ва стентлаш

Болдир артериялари ангиопластикаси (диабетик панжа)

Холедох терминал бўлими дилатацияси, конкрементни ичакка тушириш билан

Холедохни эндопротезлаш

Холедохни стентлаш

Буйрак усти бези флебографияси, электрокоагуляцияси билан

Буйрак усти бези флебографияси, эмболизация ва электрокоагуляцияси билан

Флебография, варикоцеле эмболизацияси

Артериография, талоқ, буйрак, ошқозон-чарви ва чап ошқозон артериялари эмболизацияси

Жигар ва ошқозон ости бези ўсмалари химиоэмболизацияси

Кичик чаноқ артериографияси, бачадон артериялари эмболизацияси билан

Назорат холангиографияси, дренаж найчасини алмаштириш билан

Трансюгуляр портосистем шунтлаш

Артерия ичи терапияси учун томирлар катетеризацияси

Коронарография, тож томирларни стентлаш билан

Тери жигар орқали портография, варикоз кенгайган қизилўнгач веналари эмболизацияси

Юмшоқ тўқималар ёт танасини олиб ташлаш

Пастки каваграфия, кавафильтр ўрнатиш

Бронхиал артериография, бронхиал артериялар эмболизацияси билан

Жигар ва қорин бўшлиғи бўшлиқли ҳосилаларини контрастлаш ва дренажлаш

Панаортография

Оёқлар артериографияси ДВАКТ учун катетерлаш билан

Коронарография, каротид артериография

Коронарография, каротид артериография, оёқлар аортоартериографияси

Коронарография, каротид артериография, оёқлар аортоартериографияси, буйраклар артериографияси

Коронарография, буйраклар артериографияси

Электрокардиостимулятор ўрнатиш

Оёқлардаги гибрид операциялар

Катетер-аспирацион тромбэктомия ва тромболизис

 

III. Бўлим иш тартиби:

ҳар иш кунлари08:00 дан 13:00 гачa.

Бизга ёзинг
ва Биз сизга ёрдам Берамиз

Қайта боғланиш