(+99871) 214-50-00
Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий 2
-A +A

You are here

Бизнинг сайтда виртуал қабулхона ишга тушди

Қадрли ҳамюртлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилиниши барча соҳалар қатори биз тиббиёт соҳаси ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди.

Аҳоли билан мулоқотни янада чуқурлаштириш, беморларнинг талаб-истаклари, таклифларини тезлик билан ўрганиб, тегишли равишда клиникамиз томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида сайтимизда виртуал қабулхона ишга туширилди.

Эндиликда Сиз юқорида кўрсатиб ўтилган виртуал қабулхонага Тошкент Тиббиёт Академияси 2-клиникасининг http://2-klinikatma.uzсайтида ёки сайтда кўрсатилган электрон почта ёки телефон рақамлари орқали боғланиб, ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Сизнинг мурожаатингиз Тошкент Тиббиёт Академияси 2-клиникасининг бош врачи томонидан шахсан ўрганиб чиқилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Бизга ёзинг
ва Биз сизга ёрдам Берамиз

Қайта боғланиш