(+99871) 214-50-00
Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий 2
-A +A

You are here

Чақалоқлар бўлими

Янги туғилганлар бўлими ТТАнинг 2-клиникаси туғруқхона таркибига киради. Бўлимда 2 интенсив пост ва 4 реанимацион койка фаолият кўрсатади. Бўлим керакли барча асбоб-анжомлар: ноинвазив ўпка вентиляторлари, вақтдан илгари туғилган болалар инкубаторлари, нурли иссиқлик ва фототерапия хусусиятига эга реанимацион столлар,узоқ муддатли дозаланган препаратларни юбориш учун шприцли насослар, кислородли концентраторлар, ҳаётий функциялар кузатуви учун мониторлар, пульсоксиметрлар билан таъминланган.

 Бўлимда нафас бузилишлари синдроми, гўдаклар гемолитик касаллиги, туғиш йўлларида инфицирланган чақалоқларга ёрдам кўрсатилади.Ундан ташқари муддатидан илгари туғилган гўдаклар билан ишлаш самарали амалга оширилади. 2014-йил давомида бўлимда 3792 гўдакка тиббий ёрдам кўрсатилди.

 Бўлим таркиби 41 ишчидан иборат. Улардан 8 таси шифокор, 26 таси ўрта тиббий ходим ва 7 таси кичик тиббий ходимдир. Бўлимнинг барча шифокорлари юқори тоифалидир. Бўлим ходимлари доимий равишда малака ошириш, турли конграсслар, семинар ва тренингларда бўлиб туришади.

Бўлим мудири Исраилова Нигора Мухаммаджановна 1997-йил Тошкент Педиатрия Институтининг “Неонатология” йўналишида интернатурани тамомлаган. Олий тоифадаги шифокор, тренинг курслари бўйича миллий мураббий (янги туғилганлар реанимацияси, самарали перинатал қаров, неонатал ускуналар).

Бўлим ходимлари

vra4

Бўлим мудираси, олий тоифали шифокор - Исраилова Нигора Мухаммаджановна

vra4

Абидова Шахноза Шамсиевна шифокор ординатор

vra4

Усманова Умида Сабитджановна шифокор ординатор

Бўлим жамоаси

Бизга ёзинг
ва Биз сизга ёрдам Берамиз

Қайта боғланиш