(+99871) 214-50-00
Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий 2
-A +A

You are here

Шошилинч жарроҳлик бўлими

Шошилинч жарроҳлик бўлими 35 йилдан ортиқроқ тарихга эга. II-даволаш факультетининг госпитал жарроҳлик кафедраси ташкил қилингунга қадар, шошилинч жарроҳлик бўлими Тошкент Давлат Тиббиёт институти биринчи клиникасининг қошида 1977 йилнинг 1 ноябрьда ташкил этилган. Бўлимда 40 та койка мавжуд бўлиб, у 9 корпуснинг 3-4 қаватларида жойлашган эди, 1979 йилдан эса бўлим ҳозирги 8 корпуснинг 5 қаватига ўткизилди. Бўлим мудири этиб Бекиров Ш. тайинланди, ординатор бўлиб И.Р.Зиганшин, В.А. Васильченколар ишладилар. Ўша йилларда консультатив ёрдамни доцент Надежина И.М. қўл остидаги жарроҳлик касалликлар кафедраси ташкил этиб, кафедра ходимлари қаторида ассистентлар Кадыров Р.Ю., Бабаев А.А., Тетенев Г.И., Исмаилова Д.А., Аталиев А.Е., врач-интерналар Латипов Т.Т., Давронбеков Н.Т., Касымов С.А. жамоалари ишлаган.

1979 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтида янги кафедра госпитал жарроҳлик ташкил этилганидан кейин, яқин туман аҳолисига шошилинч жарроҳлик ёрдамини ташкил этиш кафедра зиммасига юклатилди. Ушбу вазифа ўша вақтларнинг энг тиришқоқ ҳодимларидан бири – доцент А.Ф.Кобилжановга топширилди.

Клиниканинг 8 корпуси 4-қаватида 40 койкадан иборат шошилинч жарроҳлик бўлими ташкил этилди, бўлим раҳбари этиб доц. Кобилджанов А.Ф., бўлим мудири этиб эса – Ганиев А.М. тайинланди. Бўлимда ассистенлар Асраров А.А., Махкамова М.Н., Ким В.Ф. ва ординатор Касымовлар С.А. ишлаган. Ошқазон ичак тракти ва билиар тизими патологияси билан оғриган шошилинч беморлар контингенти, режали беморлар билан бир қаторда айнан ушбу бўлимда стационар ёрдамни олишарди.

EXO

Доцент Надёжина И.М. хамкасблари билан.

 Бўлим 1983 йилда клиниканинг ҳозирги 5 корпусига кўчирилди ва бўлим раҳбари этиб ассистент Асраров А.А. тайинланди. Шу вақтларда шошилинч жарроҳлик бўлими мудирлигига Каюмов Т.Х., Ким В.Ф., Моминов А.Т. лар тайинланди.

1987 йилда шошилинч жарроҳлик бўлими яна қайта умумий жарроҳлик бўлими билан бириктирилди. Ушбу бўлим доцент Турсунов К.Н. раҳбарлигида эди, Магомадов У.А. эса бўлим мудирлигини давом эттирди. 1989 йилда 1 корпуснинг қуриб битказилиши муносабати билан кафедранинг барча клиник базалари 1 корпусга ўтказилди.

Уша йили шошилинч жарроҳлик бўлими умумий жарроҳликдан ажралиб чиқди, бўлим раҳбари этиб Нишанов Х.Т., бўлим мудири эса Давранбеков Н.Т. тайинланди. 1989 йилдан 2007 йиллар оралиғида кафедра раҳбарлигига қуйидаги бир нечта кафедра ҳодидимлари тайинланди, булар: Кадыров Р.Ю., Имамов А.А., Абдуллаев Н.А., Асраров А.А., Бабаханов О.А., Ким В.Л. Уларнинг ҳар бири клиниканинг шошилинч ёрдам сифатини яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшишди.

2007 йилдан бўлим раҳбари Хакимов М.Ш., бўлим мудири Холматов Ш.Т. ҳисобланади. Кафедраларнинг яқиндан ҳамкорликлари унинг илмий салоҳиятига ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Бундан ташқари, шошилинч жарроҳлик бўлимининг ёш жарроҳларни яхши мутахассис бўлиб етилишларида ҳам ҳиссаси катта.

Бўлим ходимлари

Бўлим рахбари, профессор Хакимов Мурат Шавкатович

Бўлим мудири Холматов Ш.Т.

Бўлим жамоаси

Бизга ёзинг
ва Биз сизга ёрдам Берамиз

Қайта боғланиш