(+99871) 214-50-00
Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий 2
-A +A

You are here

Шошилинч кўкрак қафаси жаррохлиги

Кафедрадаторакал бўлим ва ўпка жарроҳлиги ривожланиши 1983-йил қот-томир бўлимининг 2 махсус бўлимга: қон-томир ва ўпка жарроҳлигига ажралишидан кейин бошланди. Бунда НИИ фтизиатриядан Гладкова А.И. ва хирург-бронхолог Васильченко В.А.нинг келиб қўшилиши муҳим рол ўйнади.

Бўлим ўткир йирингли-деструктив, сурункали номахсус ўпка касалликлари, плевра касалликлари, ўпкадаги кистоз ҳосилалари бўлган беморларга мўлжалланган.

Бўлим раҳбари 1983 йил Зимин Г.Н., 1984 йилдан ҳозиргача Кротов Н.Ф. ҳисобланади.

tarokal'noe otdelenie

Расм – 20. Кротов Н.Ф.беморлар кўриги вақтида.

Бўлим мудирлари: 1983-1996-йиллар Гладков А.И., 1996-2000-йиллар Шоумаров З.Ф., 2004-йилдан бери ҳозиргача Рихсиев И.Т. 2007-йилдан бошлаб шошишлинч-махсуслаштирилган ёрдам кўрсатиш муҳимлигини ҳисобга олиб, бўлим номи шошилинч торако-қон томир жарроҳлиги бўлимига ўзгартирилди ва шошилинч торакал ва қон-томир касаллиги бўлган беморлар малакали махсус ёрдам олишмоқда.

1985-2000-йиллар давомида торакал хирургия бўлимида фаол равишда ўткир йирингли-деструктив касалликларнинг янги диагностик ва даволаш усуллари ишлаб чиқилди. Плеврал бўшлиқ санациясининг янги усуллари, ўпканинг бўшлиқ ҳосилалари дренажлаш усуллари, ўпканинг йирингли-деструктив касалликлариди дори препаратларини внутриартериал юборишусуллари ишлаб чиқарилди ва клиник амалиётга тадбиқ қилинди. Ўзбекистонда биринчи марта ўпкадан қон кетишида эндоваскуляр аралашув клиник амалиётга тадбиқ қилинди.Ҳозирги кунда госпитал жарроҳлик клиникаси ўпкадан қон кетишида эндоваскуляр аралашув ўтказиладиган Ўзбекистондаги ягона муассаса бўлиб турибди.

Ушбу изланишлар натижалари Кротов Н.Ф.нинг докторлик диссертациясига, Ганиев Ш.А., Шоумаров З.Ф., Исмаилов А.С., Эгамов Н.Э., Хаджиев М.Х.ларнинг фан номзодлик диссертацияларига асос бўлиб хизмат қилди.

Охирги ўн йилликда бўлим каминвазив жарроҳлик усулларидан фаол шуғулланмоқда. Бўлимда Ўрта Осиё бўйича биринчи марта трахеянинг циркуляр резекцияси бажарилди. Ҳозирги кунда торакал жарроҳлик бўлими Ўзбекистонда шунга ўхшаш операциялар бўйича энг катта клиник тажрибага эга. Эндоскопик хирургиянинг кенг қўлланилиши торакоскопик ва видеоторакоскопик аралашувларни амалиётга киритилишига имкон берди. 1997-йил бўлимда биринчи марта дунё бўйича ўпканинг торакоскопик эхинококкэктомияси бажарилди. Торакоскопик аралашувлар спонтан пневмотораксда кенг қўлланилмода. Ушбу изланишлар Расулов А.Э., Халиқов С.П.ларнинг номзодлик диссертацияларида ўз аксини топди.     

“Турли патологик ҳолатларда торакоскопик аралашувлар ишлаб чиқариш ва такомиллаштириш”га бағишланганкафедрадаги изланувчилар Беркинов У.Б. томонидан докторлик диссертацияси, Рихсиев И.Т. томонидан номзодлик диссертацияси бажарилди

Ҳозирда бўлимнинг устивор йўналиши ўпка ва оралиқ соҳа ўсмаларида операцияларни қўллаш, торакоскопик аралашувларни такомиллаштириш ва амалиётга тадбиқ қилиш ҳисобланади.

Шошоилинч ўпка ва қон-томир патологияли беморлар сони ошиши бн 2008-йилда кафедра ва клиинка ходимлари ишлаётган торакал бўлим шошилинч торако-қон томир жарроҳлик бўлимига айлантирилди.

Шошилинч торако-қон томир жарроҳлик бўлими 1-корпус 4-қаватда жойлашган. Бўлим 2008-йилнинг феврал ойида шошилинч қон-томир касалликлари, ундан ташқари шошилинч ва режали торакал касалликлари бўлган беморларга махсус ёрдам кўрсатиш учунташкил қилинган. Бўлимда 20 ўрин-жой бўлиб: 15 ўрин шошилинч  ва 5 ўрин режали торакал беморлар учун мўлжалланган.

Бажариладиган операциялар рўйхати:

  1. Ўпканинг очиқ эхинококкэктомияси;
  2. Очиқлобэктомия, билобэктомия, пульмонэктомия, плеврэктомиява ўпка декортикация;
  3. Қовурға резекцияси, торакомиопластика;
  4. Видеоторакоскопик (ассистированная) эхинококкэктомия, электрокоагуляция, халтанитикиш, фибротораксликвидацияси, кўкрак қафаси жароҳатларидаги турли операциялар;
  5. Струмэктомия, трахеяпластикаси;
  6. Мастэктомии.

Беркинов Улуғбек Бозорбаевич

ТТА 2-клиника Шошилинч торако-қон томир бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, ТТА факультет ва госпитал хирургия кафедраси доценти

Шаҳ.тел. (8371) 150 9518;

Моб: (+99893) 578 4130

e-mail: ulugbek_b@mail.ru

berkinov

Файзуллаев Ержан Русланович

ТТА 2-клиника Шошилинч торако-қон томир бўлими мудири

Шаҳ.тел. (8371) 150 9512

Моб: (+99890)  910 5566

e-mail: erik1991@mail.ru

fayzullaev

Халиков Сарвар Пулатович

тиббиёт фанлари номзоди, ТТА факультет ва госпитал хирургия кафедраси асисситенти

Шаҳ.тел. (8371) 150 9618;

Моб: (+99890)  934 7927

e-mail: tta2005@mail.ru

halikov

СаторовОйбекТахирович

ТТА 2-клиника Шошилинч торако-қон томир бўлими ординатори

Шаҳ.тел. (8371) 150 9618

Моб: (+99890)  371 3400

satorov

 Тошкент Тиббиёт Академияси 2 клиникаси Шошилинч кукрак кафаси ва кон томир жарроҳлик кундалик ва хафталик иш режаси.

Кунлар

Вакти

Иш режаси

 

Душанба

Сешанба

Чоршанба

Пайшанба

Жума

7.30

8.15-8.30

8.30-9.00

 9.15-12.30

13.00-14.30

14.30-15.30

Бўлимни айланиш.

эрталабки конференция. Маънавият ва маърифат буйича тегишли мавзуларда маърузалар укиш.

Беморларни операциядан олдинги куриш, мухокама қилиш.

Операция.

Операциядан кейинги беморларни куриш.

Эртага операция режаланаётган беморларни куриш.

Беморларни навбатчи шифокорларга кулма кул топшириш 

 

 

 

Шанба

7.30

8.15-

8.30-9.00

9.00-10.00

10.00-12.00

12.30-13.00

13.00-14.30

Булимни айланиш

Эрталабки конференция.

Операциядан кейинги беморларни куриш.

Шифохона бош шифокори иштирокидаги эрталабки конференцияда иштирок этиш. 

Кейинги хафтага операцияга тайёрланаётган беморларни куриш, хафта иш режасини белгилаш.

Ходимлар билан машгулотлар утказиш.  Булимда хужалик холатни куриб чикиш ва тозалаш ишлари.

Булим хужжатлари билан шугулланиш.

Беморларни навбатчи шифокорларга кулма кул топшириш 

Бизга ёзинг
ва Биз сизга ёрдам Берамиз

Қайта боғланиш