(+99871) 214-50-00
Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий 2
-A +A

You are here

Катталар ЛОР

70-йиллар охирида  Тошкент тиббиёт институти қошида Республика аҳолисига юқори малакали, ҳамда сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, уни шакллантириш учун очиқ асосланган назарий ва амалий тиббиёт ва уни ривожланиши мақсадида иккинчи клиника ташкил этилди.  Айнан шу клиникада оториноларингология бўлими ташкил этилди. Бўлим 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга ТТАнинг оториноларингология кафедраси бошқаруви остида шифокорлар, ўрта ва кичик тиббий ходимлар жойлаштирилди. Бўлим ходимлари уша вақтларда қулоқ, томоқ, бурун, бўғиз ва халқум касалликларидан озор чекаётган Республика аҳолисига керакли даражада, юқори малакали ва самарали даволаш хизматлари кўрсатишга эришишди.

 Бўлим ходимлари амалиёт ишлар билан бир вақтда илмий ишларни ҳам олиб боришди.  Беморларга консерватив, хирургик ва консерватив-хирургик йўллар орқали тиббий ёрдам кўрсатиш билан биргаликда, бир вақтда касалликлар профиклактикаси ва сурункали беморлар диспансеризацияси бўйича кўплаб ишларни амалга оширишди.

Ижтимоий таъминлаш Вазирлиги билан биргаликда биринчи марта Республика даражасида Республика аҳолиси орасида карлик, кар-соқовлик каби кенг тарқалган ирсий касалликлар билан оғриган беморларга профиклактика, даволаш ва диспансеризация мақсадида мактаб ва боғчалар ташкил қилинди.

Шу билан биргаликда, бўлим ходимлари иштирокида биринчи марта Республика даражасидага Республика Сурдология маркази ташкил қилинди. Унинг таркибида сурдолог, аудиолог, отоларинголог, психоневролог, логопед, сурдопедогог, фониатр, фонопед, сунъий эшитиш ускунасини танловчи шифокор, техник ва бошқа мутахассислар бўлиб, улар туғма ва орттирилган эшитиш патологияларида профилактика ва даволаш учун қулоқни протезлаш соҳаларида катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлди.

Марказга мурожаат қилган катта ёшдаги беморга ЛОР бўлимида тиббий кўрсатмага асосан жарроҳлик услуби билан эшитишни қайта тиклаш амалиёти бажарилди. Шуни қайд этиш керакки, эшитиши сусайган беморлар реабилитация жараёни 2 босқичда амалга оширилиди, яъни операциядан олдин ва операциядан кейин даврлар. Эшитиш аппаратлари керакли бўлган шахсларгагина тавсия қилинади.

Қулоқ касалликларининг қуйидаги консерватив ва хирургик даволаш усуллари амалга оширилди:  

  • қулоқни даволовчи консерватив ва соғайтирувчи жарроҳлик усуллари (антротомия, антромастоидотомия, аттико-антротомия, қулоқнинг радикаль операцияси—антроадитусотомия, мастоидопластика);
  • ташқи қулоқниг пластик хирургик операцияси;
  • эшитишни қайта тиклашнинг хирургик усуллари ( мерингопластика,  тимпанопластика, стапедопластика);
  • эшитиш аппаратини танлаш.

Бўлимда юқори нафас йўллари касалликлари диагностикаси ва даволаш: тонзилляр муаммолар, буруннинг пластик операцияси, томоқ ва халқумни қайта тиклаш жарроҳлик операциялари бўйича самарали ишлар амалга оширилди ва беморлар соғлом ўз оилаларига қайтишди.
Ушбу беморларга қуйидаги консерватив ва хирургик даволаш усуллари қўлланилди:

  • шиллиқ қавати орқали бурун оралиғини тўғрилаш (септопластика);
  • буруннинг ташқи шаклини пластик тўғрилаш;
  • ультратовушли игна орқали бурун бўшлиғи ҳажмини кичрайтириш;
  • бурун бўшлиғидан полипларни олиб ташлаш (полипотомия);
  • параназал синусни жарроҳлик усуллари билан даволаш (гаймаротомия, этмоидотомия, фронтотомия, сфеноидотомия);
  • параназал синусни пункциясиз даволаш;
  • буруннинг ташқи шакли ўзгаришини пластик йўл билан тўғрилаш;
  • тонзиллотомия, тонзиллоэктомия, аденоидотомия, лакуналарни ювиш ва бошқалар;
  • томоқнинг чандиқли, ўсмасимон ва ўсмали касалликларини консерватив ва хирургик даволаш.

Бўлим ходимлари нафақат Республикамиз аҳолисига балки чет давлатлар аҳолисига ҳам ёрдам кўрсатишга эришишди. Улар Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги курси бўйича Республика даражасидаги барча ташкилий, ижтимоий ва сиёсий анжуманларда иштирок этишди. Улар керакли вақтда Республика миқёсидаги туманларга Сан Авиация орқали тиббий ёрдам кўрсатишди. Бўлимда беморларнинг диагностикаси ва даволаниши замонавий оптик эндоскоп ва компьютер технологияларига асосланган. Шуни қайд қилиш керакки, биокимёвий лаборатор ва бактериологик изланишлар асосида қўйилган тўғри диагностика ва амалга оширилган даволаш ишлари орқали ҳозиргача 100 % бемор соғайтиришга эришилди. Бўлимдаги барча ишлар билим ва профессонал кўникмаларни юқори савияга кўтаришга қаратилган. Бўлимда беморларни ходимлардан ташқари режали равишда кафедра мудири, профессорлар ва доцентрлар кўриб боришади ва керакли тавсиялар бериб боришади. Шунинг асосида барча беморлар барча беморлар тўлиқ даволанишади. Бўлимда таклиф ва шикоятлар учун регистрация журнали мавжуд. Беморлар билан индивидуаль ва гуруҳ равишда организмни соғломлаштириш ва касаллик ривожланиши ҳақида огоҳғлантирувчи профилактика ишлари амалга оширилади.

Ҳозирги вақтда бўлим 30 ўринга мўлжалланган бўлиб, бўлим фаолияти учун барча шарт-шароит яратилган. Бўлим ходимлари шиори: “инсонлар, бир – бирингизни асранг, бир-бирингиз учун ёрдамингизни аяманг, фақат шундагина биз касалликлардан қутулишга эришамиз” («люди берегите друг друга, не жалейте помощь друг другу, только тогда мы достигнем избавления от болезней») .

Булим мудири олий тоифали шифокор Жабборов Н.Н

Jabborov

Тиббиёт фанлари доктори олий тоифали шифокор Полвонов Б.Б

Polvonov

Исматов У.С Шифокор-ординатор

 

Ismatov  
Катталар ЛОР булими ходимлари
otdela personal lor

Порядок работы отделения:

  • 07:00-08:00 подъем, умывания измерения температура тела
  • 08:00-09:00  сдача анализа
  • 09:00-10:00  завтрак
  • 10:00-12:00  обход врача
  • 12:00-14:00  контроль за применением лекарств
  • 14:00-15:00 обед
  • 15:00-17:00 тихий час
  • 17:00-18:00 вечернее измерение температуры тела
  • 18:00-19:00 ужин
  • 20:00-22:00 вечерний приём лекарств
  • 23:00-07:00 сон
Бизга ёзинг
ва Биз сизга ёрдам Берамиз

Қайта боғланиш