(+99871) 214-50-00
Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий 2
-A +A

You are here

Қон қуйиш маркази

ТТА  2-клиникаси қошидаги қон қуйиш маркази Тошкент Давлат Медицина Институти клиникаси қошида 1977 йил 25 ноябрда ташкил қилинган.

Марказнинг асосий вазифалари:

  • бадалсиз донорлардан соф қон тайёрлаш.
  • плазма донорлардан қон зардоби тайёрлаш.
  • олинган қонлардан қайта ишлаб, қуйидаги қон компонентларини тайёрлайди:
  • эритроцитлар йиғиндиси.
  • 3-5 марта ювилган эритроцитлар йиғиндиси.
  • янги музлатилган қон зардоби.
  • андоза зардоб.
  • бадалсиз қон топширган донорлар қон гурухи ва резус омилини аниқлайди.

Бўлимда клиника беморлари учун қон ва қон компонентларини етказиб бериш кечаю-кундуз ташкил қилинган.

Клиника туғруқ комплексида даволанаётган хомиладор аёлларга   қон ва қон махсулотлари етказиб бериш учун алохида музлатгич ажратилган.

Қон қуйиш маркази клиникада даволанаётган беморларнинг қон гурухи ва резус омилини аниқлашда методик ёрдам кўрсатади.

Марказ йил давомида 4500 бадалсиз донорлардан 1700 литр қон тайёрлайди.

 Бўлим ходимлари

Уринов А.Х - бўлим мудири  олий тоифали шифокор 

Абдуллаева М.А - олий тоифали шифокор лаборант

Сабирова С.Б - шифокор лаборант

Бўлим жамоаси

Бизга ёзинг
ва Биз сизга ёрдам Берамиз

Қайта боғланиш