(+99871) 214-50-00
Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий 2
-A +A

You are here

Йирик бўғимлар ва қўл-бармоқ жаррохлиги

Бўлим тарихи

Республика Ихтисослаштирилган Бўғимлар ва Қўл Бармоқ Жарроҳлик Маркази 1993 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳамраев Ш.Ш. ташаббуси билан ташкил этилган. Марказ Ўрта Осиё ва Қозиғистон минтақасида ягона марказ ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ва МДҲ давлатлари фуқороларига малакали тиббий хизмат кўрсатишга қаратилган.

Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2013 йил 5 апрель №110 сонли буйруғи билан Тошкент Тиббиёт Академияси 2 клиникаси таркибида Республика Ихтисослаштирилган Бўғимлар ва Қўл Бармоқ Жарроҳлик Маркази  қайта тикланиб, унинг ичида болаларга ихтисослаштирилган 10 урин жой  ташкил этилди.

Клиника даволаш ишларини ТТА травматология-ортопедия, ХДЖ ва нейрохирургия кафедраси билан ҳамкорликда, т.ф.д. профессор Каримов М.Ю. олиб боради. Марказга мурожат қилган беморларга тўғри ташхис қуйиш,  даволаш, жарроҳлик амалиётлари ва беморларни реабилитация қилиш жараёнларига фаол иштирок этиб келишмоқда.   Марказда стационар шароитда даволанаётган ҳар бир бемор эрталабки йиғилишда кафедра ва бўлим ходимлари томонидан мухокама қилиниб, даволаш режаларига таклифлар берилиб борилади. Марказ илмий раҳбари т.ф.д. профессор Ҳамраев А.Ш., бўлим мудири т.ф.н. Шорустамов М.Т., т.ф.н. Бабакулов А.Ш., врач-ортопед Тураев И.Н., врач Тугизов Б.Э., врач Муродов О.А., 22 та ҳамшира, 9 та кичик тиббий ходимлар беморларга юқори малакали хизмат кўрсатишади. Кафедра ходимларидан доцент Назарова Н.З., доцент Гулямов Ё.Б., ассистент Шодиев А.И., ассистент Гребинкин В.В.лар даволаш ишларини олиб боради.  Марказга мурожат қилган беморлар дастлаб маслахат поликлиникасида  стандарт асосида тўлиқ текширилиб, имтиёзли ёки пуллик асосида стационар давога ётқизилади. Марказ таркибида физиотерапия, массаж, маънавият ва маърифат хоналари бўлиб, беморларни даволаш жараёнларига хизмат кўрсатиб келмоқда. Марказда барча беморлар тулиқ қайта ва қўшимча ортопедик текширишлардан ўтказилади. Республика Ихтисослаштирилган Бўғимлар ва Қўл Бармоқ Жарроҳлик Марказида ҳар йили 1000дан ортик  Республикамизнинг турли вилоятлари, хамда МДХ давлатларидан мурожат қилган беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Маркада  таянч ҳаракат тизимининг туғма ва ортирилган нуқсонлари, қўл бармоқлар патологиясини даволаш буйича замонавий жарроҳлик амалиётлари утказилиб борилади.

Бўлимда қуйидаги жарроҳлик амалиётлари амалга оширилади:

 

  1. Йирик бўғимларни эндопротезлаш.
  2. Тизза буғими барча артроскопик операциялари
  3. бўғимлар артропластикалари
  4. туғма ва ортирилган таянч аппарат тизими нуқсонларини коррекцияси
  5. қуймич косачаси битмаган синиғларини пластикаси ва ташқи динамик фиксатор урнатиш
  6. елка бўғими одатий чиқишларида пластика клиника методи бўйича
  7. сон суяги бошчаси реваскуляризацияси клиника методи бўйича
  8. чаноқ сон бўғими декомпрессия-мобилизацияси клиника методи бўйича
  9. тизза бўғими орқа капсула пластикаси клиника методи бўйича
  10. тизза бўғими синовкапсулэктомияси
  11. тизза бўғими мобилизацияси
  12. Дюпюитрин касаллигида паллиатив ва радикал операциялар
  13. таянч ҳаракат тизими деформацияларини тўғирлаш
  14. ревматологик деформацияларни коррекциялаш
  15. сурункали синовитларни замонавий усулларда даволаш
  16. соҳта буғимларни аутосуякпластикаси
  17. переферик нервларни тиклаш
  18.  эркин ва маҳаллий тери пластикаси
  19. пайларни тиклаш, аутотенопластика
  20. суяк ва тоғай тўқимаси хавфсиз усмаларини олиб ташлаш ва аутопластикалари
  21. Аутонейропластика
  22. тенолиз ва невролизлар
  23. озиқлантирувчи тери пластикаси
  24. билак мушакларини кўчириб утказиш
  25. қул бармоқ суяклари ассептик некрозларида реваскуляризация ва дистракцион-компрессион аппарат урнатиш
  26. кафт суякларини малоинвазив усулда остеосинтезлаш ва бошқалар

Бўлим ходимлари

Каримов М.Ю.- бўлим рахбари , Травматология, ортопедия, ХДЖ, ва нейрохирургия кафедраси мудири

Марказ раҳбари Хамраев Алишер Шахобович тиббиёт фанлари доктори профессор, олий тоифали шифокор 

Бўлим мудири Шорустамов Мухаммад Тоджалиевич Тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор 

Бабақулов Абдуазиз Шодиевич тиббиёт фанлари номзоди, 1 тоифали шифокор, ортопед-травматолог, артроскопист

Тураев Иброхим Нажимович шифокор ординатор

Муродов Отабек Алимуродович шифокор ординатор

Бўлим жамоаси

 

 

 

Бизга ёзинг
ва Биз сизга ёрдам Берамиз

Қайта боғланиш