(+99871) 214-50-00
Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий 2
-A +A

You are here

Реабилитация

Бўлимнинг тарихи

Жаррохлик амалиёти ўтказиладиган баъзи беморларда асосий касалликка хамрох кечувчи терапевтик хасталиклар хам кузатилади. Бундай касалликлар асосий касалликлар кечишини оғирлаштириб, айрим холларда жаррохлик амалиётига қарши кўрсатма сифатида бўлиши мумкин. Беморлар терапевтик даволашдан кейингина жаррохлик амалиётини ўтказа олишга қодир бўладилар. Қолаверса амалиётдан кейинги терапевтик парвариш хам мухим ахамиятга эга бўлиб, касалликни батамом бартараф этишга хисса қўшади. Тошкент Тиббиёт Академиясининг 2 клиникасида даволанувчи беморларга тиббий хизматни тўлақонли ва сифатли кўрсатиш мақсадида, ушбу клиникада терапевтик бўлимга эхтиёж туғилди.

Реабилитация бўлими айнан шу мақсадларни кўзлаган бўлиб, унда беморлар амалиёт олди тайёргарлик ва амалиётдан кейинги парвариш қабул қиладилар. Реабилитация бўлимининг очилишига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2012 йил 8 февралдаги 15-19/30 сонли хати асос бўлган. 2013 йил 22 мартда Тошкент Тиббиёт Академияси 2 клиникасининг 55 сонли буйруғи чиқди. Ушбу буйруққа асосланиб 2013 йил 1 апрелдан бошлаб бўлим ўз фаолиятини бошлади. Бўлим 2 клиникага қарашли 7 корпуснинг 2 қаватида жойлашган. Даставвал бўлимда 15 ўрин жой кўзда тутилган бўлиб, 2014 йил 1 июлда 5 ўрин жой қўшилган. Хозирда бўлим 20 бемор сиғдиради.

Бўлимда беморлар кардиологик, неврологик, эндокринологик ва умумий терапевтик хасталиклар, хамда психосоматик ва психоневрологик холатларга қаратилган даво қабул қиладилар.

Бўлимнинг таркиби

Бўлимда 4 та кардиолог, 1 та невролог, 1 та эндокринолог, 1 та терапевт, қолаверса 12 та ўрта ва 8 та кичик тиббий ходимлар хизмат кўрсатади. Умумий ходимлар сони 27 нафарни ташкил этади. Бўлим мудири Хидиров А.Б., бўлим катта хамшираси Икрамова Б.Т., бўлим бекаси Гаппарова Ш.

Хидиров Акром Бахтиярович. Бўлим мудири.

Д.Т. Якубова. Эндокринолог.

Абдуллаев Бобомурод Отамуродович. Невролог.

Hadirov Yakubova Abdullaev

Тўлаганов Ойбек Кобилджанович. Кардиолог.

Абдусаттаров Умид Абдубаннобович. Кардиолог.

Химайдинов Уткир Шакирович. Кардиолог.

TulagaNOV Abdusatarov Himaydinov

Бўлим жамоаси

Бизга ёзинг
ва Биз сизга ёрдам Берамиз

Қайта боғланиш