Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2011 йил 29 июндаги № 192 буйруғига асосан Тошкент Тиббиёт Академияси 2-клиникаси қошида Республика йирингли жарроҳлик ва Қандли диабетнинг жарроҳлик асоратлари маркази ташкил этилган бўлиб, йирингли жарроҳлик ва қандли диабетнинг жарроҳлик асоратлари бўйича махсус етакчи муассаса хисобланади. Марказ ходимлари томонидан йирингли-яллиғланиш касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича замонавий стандартлар ишлаб чиқилган.
Марказ Тошкент Тиббиёт Академияси 2-клиникаси 8-бинонинг 6-қаватида жойлашган. Марказ ўз ичига қуйидаги бўлимларни олади:
Марказда ўпкани йирингли-деструктив касалликлари, қандли диабет фонида ривожланган юмшоқ тўқиманинг йирингли-яллиғланиш касалликлари, диабетик тўпиқ синдроми, қандли диабет фонида ривожланган оёқ-қўллар гангреналари билан хаста беморлар даволанади. Ўткир йирингли перитонитлар, сепсисларни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича янги методикалар ишлаб чиқарилган.
Марказ ходимлари юмшоқ тўқималарни йирингли-яллиғланиш хасталиклари, септик ҳолатларни ташхислаш ва даволаш бўйича катта тажрибага эга. Ҳозирги кунда марказда қуйидаги замонавий жарроҳлик амалиётлари, жумладан: оёқ-қўл томирлари баллонли ангиопластикаси ва стентлаш, артерияларни узоқ муддатли катетерлаш (ДВАКТ), видеоторакоскопик амалиётлар амалга оширилмоқда. Марказда йирингли-яллиғланиш касалликларини компьютер томография, ангиография, ультратовуш методлари билан ташхислаш ва даволаш методлари ишлаб чиқарилган.
Марказда қуйидаги тиббий хизматлар бажарилади:
Марказда олиб борилаётган илмий йўналишлар:
|
Касимов Улугбек Куркмасович – тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
|
Сафаров Хайриддин Чориевич – тиббиёт фанлари номзоди, врач-жарроҳ.
Пулатов Убайдулла Ибодуллаевич – врач-жарроҳ.